пятница, 28 декабря 2012 г.

Olamga Sayohat


 Izohga urin yuq.

  Bugungi kun ham utib bormoqda ,sekundlar ketidan daqiqalar uni  ketidan soatlar
xulas kunlar oylar yilar utib  manzilga qarab ketyapmiz....................

вторник, 25 декабря 2012 г.

Сурия Араб Республикаси

Сурия Араб Республикаси


24.01.2010 й.
islom.uz
Майдони: 185,2 минг кв. км.
Аҳолиси: 17,1 млн. киши (2001).
Пойтахти: Дамашқ шаҳри.
Давлат тузуми: Республика.
Бошқаруви: Президентлик.
Йирик шаҳарлари: Ҳалаб, Хумс, Ал-Ладхимия, Ҳамоҳ.
Пул бирлиги: Сурия фунти.
Ғарбий Осиёда жойлашган Сурия (Шом) шимолда Туркия, жанубда Ўрдун (Иордания), Қарбда эса Лубнон (Ливан) ва Исроил (Жўлан тепаликлари) билан чегарадош давлат. Мамлакат ўн тўртта муҳофаз (губерна)дан ташкил топган.
Сурия жуда қадим тарихга эга мамлакат саналади. Милоддан аввалги 1760 йилларда Вавилон таркибига кирган. Юз йилдан сўнг уни хетлар босиб олишган. Миср фиръавни Рамсес Иккинчи ҳам унга кўз олайтирган, аммо Хумс яқинида мағлубиятга учраган. Кейинчалик мамлакат кўп марта қўлдан-қўлга ўтиб, финикийлар, оссурияликлар, ахамонийлар, эллинлар ҳукмронлиги остида яшашга мажбур бўлди.
Шом ерлари Ислом неъмати билан шарафлангунига қадар етти аср мобайнида, аввал Рум, кейинчалик Византия, сўнгра форс давлатлари тасарруфида бўлди. Бу даврга келиб, шомликлар бутун Ўртаер денгизи атрофларида савдогарлари, саркардалари, олимлари, ҳуқуқшунослари билан шуҳрат топганлар.
Араб жазирасининг Макка ва Мадина шаҳарларида илоҳий ваҳий нозил бўлганидан сўнг Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом) Шомнинг мусулмон ўлкаси бўлишини истаб, бир неча бор вакил жўнатдилар. Чунки Яман ва Ўрдун оралиғида қатнайдиган савдо ва ғалла карвонлари Шом орқали ўтарди. Милодий 634 йили машҳур Ислом саркардаси Холид ибн Валид бошчилигидаги мусулмон қўшинлар Бусро ва Дамашқни, кейинроқ эса Валабакка ва Хумс шаҳарларини фатҳ қилишди. 636 йилнинг кузида византияликларнинг юз минглик қўшинига қарши оз сонли ибн Валид аскарлари Ярмуқ дарёси яқинида қақшатқич урушга кирадилар ва тўла ғалаба қозонадилар. Бу жанг Ислом ғазотлари ва фатҳлари тарихида юксак ўрин тутган воқеадир.
Милодий 661 йили Шом волийи Муовия ўзини халифа деб эълон қилганидан кейин Дамашқ салкам юз йил мобайнида умавийлар қароргоҳи ва Ислом халифалигининг тахти бўлиб турди. Кейинчалик аббосий халифалар пойтахтни Бағдодга кўчириб мамлакатнинг шуҳрати сўна бошлади. Сўнгра уни салжуқий турклар босиб олишди. Ўн биринчи асрга келиб, Ғарбий Оврупа салибчилари Шом ерларида тўртта давлат қуришди. 1290 йили султон ал-Ашраф Салоҳиддин Халил салибчиларни тор-мор қилганидан кейин, бу элда мамлуклар ҳукмронлиги бошланди. 1401 йили Шом ерларини Амир Темур қўшинлари забт этди. 1516 йилгача бу ўлка мамлуклар, усмонли турклар, форслар ўртасида талаш бўлди ва ўша йили Усмонлилар салтанатига қўшилиб, тўрт аср мобайнида Истанбул ҳимояси остида яшади.
Шом тараққиётининг чўққиси Ислом ҳазораси (сивилизатсия)гуллаб-яшнаган даврга тўҚри келди. Мамлакат ўзининг сон-саноқсиз маъҳад-мадрасалари, таърифи дунёга кетган масжидлари, шифохона ва кутубхоналари, вақф ва хайрия муассасалари билан катта шуҳрат қозонди. Шом ҳунармандлари ясаган буюм ва ашёларни жаҳоннинг ҳамма еридан келиб харид қилинарди, “Дамашқ пўлати”, “Шом чинниси” дейилса кифоя, ҳеч ким сифатини суриштирмасди. Соҳибқирон Амир Темур ҳам шомлик ҳунарманд ва меъморларни Самарқандга таклиф қилгани бежиз эмас.
Бутун Ислом ўлкаларида бўлгани каби, султонлар, волийлар Шом ерларини масжид-мадраса, карвонсарой, вақфларга тўлдириб юборишган эди. Дамашқда Нуриддин аш-Шаҳид асос солган “Нурия”, Ҳалабдаги “Шаъбониййа”, “Усмониййа” мадрасаларининг довруғи дунёни тутди. Ан-Наъимийнинг “Ад-Дорис фит-тарих ал-Мадорис” китобида ёзилишича, биргина Дамашқнинг ўзида Қуръони карим ўргатадиган еттита, ҳадисдан таълим берадиган ўн олтита, олтмиш учта шофеъиййа фиқҳини, эллик иккита ҳанафиййа фиқҳини, тўртта моликиййани, ўн битта ҳанбалиййа фиқҳини ўргатадиган мадраса бўлган.
Шифохона ва хайрия муассасалари ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверди. Биргина мисол: одил подшоҳ, султон Нуриддин аш-Шаҳид 549 ҳижрий санада (милодий 1154) Ғарб подшоҳларининг биридан фидя сифатида олган молга қурдирган маҳобатли ва гўзал “Ан-Нурий ал-Кабир” шифохонаси фақат камбағал-мискинларга хизмат кўрсатарди. Керакли дори-дармонлар, озиқ-овқат бепул тарқатиларди. Бир ажамий киши “Ан-Нурий” шифохонасига кириб, табибларнинг кўплигини, касалларга яхши эътиборни, озиқ-овқат, кўрпа-тўшак ва бошқа фазилатларни кўрган ва табибларнинг билимини синамоқчи бўлган. Ўзини касалга солиб, шифохонада уч кун ётиб қолган. Бош шифокор касалини аниқлаш учун бир неча марта ҳузурига кирибди. Томирини ушлаб кўргач, соппа-соғ бўлиб, табибларни синаш учун келганини тушунган, унга тотли таомлар, товуқ гўшти, ширинликлар, шарбат ва мевалар беришни буюрган. Уч кун ўтгач, қўлига қуйидаги сўзлар ёзилган қоғозни тутқазишган: “Бизда меҳмондорчилик уч кундир”.
Султон Салоҳиддин Аййубий Дамашқдаги қалъа эшикларидан бирида сут, бошқа бирида эса шакарли сув оқадиган нов қилиб қўйдирган. Ҳафтада икки марта оналар келиб, гўдакларига керакли сут ва ширин сув олиб кетишган... Дамашқдаги ҳозирги ўйингоҳ ўрнида ўшанда “Маражул-ахзар” вақфи бўлиб, унда хаста ёки қарилиги учун эгалари ҳайдаб юборган ожиз от, туя каби ҳайвонлар боқиб, муолажа қилинган. Улар бу ерда ажаллари етгунича парваришланган.
Шомда илм-фан қанчалик гуллаб-яшнаганини кутубхоналар мисолида ҳам кўрса бўлади. Халифа ва волийлар ташкил этган улкан кутубхоналарни қўятурайлик-да, шахсий китоб хазиналаридан сўзлайлик. Ҳалабдаги Уламолар кутубхонаси ота-бола Жародаларга тегишли бўлган. Учта жавонни тўлдирган нафис китобларни Абул Ҳасан ибн Жарода, қолган битта жавондагини ўҚиллари Абул Баракот ва Абдуллоҳ ёзишган. Ал-Муваффиқ ибн ал-Матрон ад-Дамашқийнинг ҳам кутубхонаси ниҳоятда машҳур бўлган. Биргина тиббиётга доир китоблар сони ўн мингтага етган. Унинг хизматида уч нуссох (нусха кўчирувчи) тинимсиз китоб ёзишган. Уларнинг маош ва таомларини ал-Муваффиқнинг ўзи бериб турган...
Бир неча йил муқаддам камина Шоми шарифни зиёрат қилган эдим. Аввал Ҳалаб шаҳрида бўлиб, Сурия сув хўжалиги иншоотлари қурилишида ишлаётган ўзбекистонлик мутахассислар билан учрашдим. Кейин Хумс шаҳрида Расулуллоҳнинг (с.а.в.) саҳобаларидан саркарда Холид ибн Валид қабрларини зиёрат қилдик. Шундан сўнг Дамашққа бориб, бу афсонавий шаҳар меҳмони бўлдик. Бизни “Абул-Нур” масжиди имоми ва мадраса директори Маҳмуд Кефтори жаноблари кутиб олдилар. Масжид қошида мадраса ва Ливия Ислом даъвати дорилфунунининг куллиёти ишлаб турибди. Унда жаҳоннинг 30 мамлакати, шу жумладан, Марказий Осиё давлатларидан ҳам талабалар таҳсил кўришяпти. Дамашқда бўлганимизда Ҳазрати Алининг (к.в.) қизлари Биби Зайнаб, Яҳё алайҳиссалом ва саҳоба Ҳабаший Билол қабрларини, Ислом оламидаги ўн улкан масжиднинг бири — “Масжид ул-Кабир”ни зиёрат қилдик. Масжид хонақоҳнинг узунлиги 135 м., эни 33 м. У 1300 йил муқаддам умавийлар даврида қурилган.
Эртаси жума куни Сурия бош муфтийи Аҳмад Кефтори “Абул-Нур” масжидида минглаб намозхонларга икки соатли дарс ўтдилар. Муфтийнинг дарслари ҳар гал телевидение орқали бутун мамлакатга намойиш қилинар экан. Жума намози олдидан пайғамбарлар, саҳобалар, уламолар, авлиёлар ва шайхлар ҳаққига номма-ном дуои фотиҳа бошланди. Ана шу номлар орасида Мовароуннаҳр заминидан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Абулқосим Замахшарий, Қаффоли Шоший, Баҳоуддин Нақшбандий, Бурҳониддин Марғинонийларнинг номлари зикр қилинганида қалбимиз ифтихорга тўлди. Жума намозидан сўнг Аҳмад Кефтори ҳазратлари билан учрашдик. Суҳбат чоғида ўзбекистонлик мусулмонлар ҳаёти, нақшбандиййа тариқатининг издошлари билан қизиқиб, саволлар бердилар... Дарвоқе, Сурия аҳолисининг 82 фоизи мусулмон, шундан 68 фоизи суннийлар, 14 фоизи шиалар. Шунингдек, бу юртда друзлар, исмоилийлар, насронийлар ҳам бор.
Сурияда саноат ва қишлоқ хўжалиги тенг ривожланмоқда. Бу ерда ерости маъданларидан нефт, туз, фосфат қазиб олинади. Нефтни қайта ишлаш, кимё, кўн-пойафзал саноати, ҳунармандчилик анча тараққий этган. Аграр соҳада чорва, ғалла маҳсулотлари, шунингдек, пахта, сабзавот, мева, зайтун етиштириш алоҳида ўрин тутади.
Аҳмад ТУРС

                      Бир куни битта номусурмон киши мусулмандан сурабди: Нима учун сизларни аёлларинг хама жойини ураб иссикда хам хижобда юради дебди? Шунда  мусулман  кандай  килиб тушунтиришни билмасдан, чунтагидан иккта  когозли конфетни олиб биттасини когозини олиб ташлабдида, кейин иккаласини хам ерга ташлабди ва унга олиб е дебди. Номусурмон киши когози борини олибди, шунда мусулмон сурабди нега унисини олмадинг? Номусурмон киши- униси харом еб булмайди дебди. Мусулман: ана курдингми бизни аёллалр худди сенинг кулингдаги конфетдек покиза деган булади.